Люмен (лм ёки lm деб белгиланади) — ёруғликнинг бирор бир манбаси томонидан чиқарилаётган ёруғлик оқимининг ўлчов бирлиги. Масалан, номинал ёруғлик оқими 1300 lm ни ташкил этувчи битта ёруғлик диодли қуввати 10W тенг бўлган LED прожекторини ва ҳудди шундай 10W ёруғлик диодли одатдаги классик ёритгични олайлик. Расмдан кўриниб турибдики, иккала ёритгичда ҳам бир хил чиплар ўрнатилганлигига қарамасдан, уларнинг конструкцияси ва қўлланиш соҳаси бир биридан катта фарқ қилади. Ёруғлик кучи эгриси графикидан эса, ёруғлик оқими қандай тарқалаётганлиги кўриниб турибди.
Гап шундаки, ушбу ўлчов ёритгичнинг контруктив ўзига хослиги ва самарадорлигини ҳисобга олмайди, ахир прожекторда, ёруғлик оқимини тўплайдиган ва уни классик ёритгичдан анча жадал қилувчи рефлектор ўрнатилган. Шунинг учун бу катталик, еритгичларнинг ёрқинлигини баҳолаш параметри бўлиб ҳисоблана олмайди. Оддий қилиб айтганда, Люменларда, ёритгичларга ўрнатилган LED нинг ёруғлик оқими ўлчанади.
Люкс (лк ёки lx белгиланади) – ёритилганликни ўлчаш бирлиги. Люксларда, ёруғлик тушаётган юзанинг ёритилганлигини ўлчайдилар. Бу, бир квадрат метр ёритилаётган майдонга тушаётган ёруғлик оқими бир Люменга тенг бўлган ёритилганликдир.
Конусная диаграмма освещенности (lx)
в зависимости от угла рассеивания луча и расстояния
Масалан, шифтга бураб ўрнатиладиган СВ002 “Office” 40w туридаги LED ёритгич ва шифтининг баландлиги 2,8 метрга тенг бўлган офис хонасини олайлик. Ёритилганликнинг конус диаграммасидан кўриниб турибдики, ёруғлик манбасидан 3 м масофада, бевосита ёритгичнинг тағидаги ёритилганлик 200 люксни ташкил этади. Бу қиймат, “Радиус” ўқининг 0 қиймати ва “Баландли” ўқининг 3 қийматидаги кесишувида кўрсатилган. Лекин, офис ходимининг стандарт иш жойи, иш вақтининг деярли 90% ни ўтказадиган столни кўзда тутади. Стандарт столнинг баландлиги 80 см ни ташкил этади, бундан келиб чиқадики, офис хоналаридаги ёритилганлик пол даражасида эмас, балки столнинг ишчи юзаси даражасида ўлчанади. Хонанинг умумий баландлигидан стол баландлини айириб ташлаймиз ва (2,8м – 0,8 м = 2 м) 2 м га тенг бўлган қийматга эга бўламиз. Яна бир бор, диаграммага эътибор беринг, 2 м баландликдаги ёритилганлик қиймати 448lx га тенг. Бу эса, ёритилганликнинг Европа стандартлари бўйича рухсат этилганидан 1448 lx га юқори.
Амалиёт кўрсатганидек, Европа стандартларига риоя қилганлар, тежаш мақсадида 4 метр қадамли ёритгичларни бемалол қўрқмасдан ўрнатиши мумкин. Бу сизга столнинг ишчи юзасидаги 200 lx дан ортиқни бериши мумкин.
Ёритилган меъёрлари (нормалари) бўйича жадвални бу ерда топишингиз мумкин.
Ватт (Вт ёки W деб белгиланади) – электр асбоблари томонидан истеъмол қилинаётган қувватнинг ўлчов бирлиги. Яқин ўтмишда, дўконларда лампа ва ёритгичларнинг бунчалик кўп хиллиги йўқ эди. Барчамизга маълум бўлган, кўримсиз гофро-картонга ўралган қиздириш лампалари бор эди. Танлов учун ягона тавсиф бўлиб, лампанинг колбасида кўрсатилган истеъмол қилиш қуввати ҳисобланган. Истеъмол қилинадиган қувват қанчалик катта бўлса, лампа шунчалик ёрқин ёритар эди. Ҳозирги кунда, замонавий, ихтисослаштирилган дўконларда танлаш ассортименти жуда ҳам катта ва шунинг учун, танлаш вақтида фақатгина истеъмол қилиш қувватига ориентация қилиш яхши эмас. Замонавий ёритгичлар, электр энергиясини ўнлаб марта кам истеъмол қиладиган ва бунда ҳам ўзларининг аввалги моделларига қараганда анча ёрқин ёритадилар.
Ва, хулоса сифатида:
Ёритгичларни, қуйидаги параметрларни уйғунлигидан келиб чиққан ҳолда танлаш тавсия этилади: