Ёруғлик кучи эгриси (ёруғликни тақсимланиши) – ёруғлик кучини уни тарқатиш йўналишига боғлиқлигининг график тасвири. ЁКЭ ёруғлик оқимини бўшлиқда тақсимланиш хусусиятларини таърифлайди.
Ёруғлик кучи эгриси (ЁКЭ) – бу, ҳар қандай ёритиш асбобининг энг муҳим тавсифларидан (характеристикаларидан) бири! Ёритгичдан тушаётган ёруғлик бўшлиқда қандай тақсимланаётганлигига қараб, унинг қўлланиш соҳаси аниқланади. Ёритгичларни ўрнатиш баландлиги ва оралиғи (қадами) ёритилаётган жойга тушаётган ёруғлик оқимининг улушига (қисмига) боғлиқ бўлади.
Ёруғлик тақсимланишининг бир нечта асосий синфи мавжуд.
Ёруғлиқ оқимининг очилиш бурчаги: 15°. Қўллаш соҳаси: Махсус ажратилган ҳудудлар ва меъморчилик (архитектура) қарорларини ёритиш учун қўлланилади.
Ёруғлиқ оқимининг очилиш бурчаги: 60°. Қўллаш соҳаси: Баланд шифтли ишлаб чиқариш хоналари учун (масалан, фабрикалар, заводлар, турли цехлар).
Ёруғлик оқимининг очилиш бурчаги: 140° Қўллаш соҳаси: Автострадалар, кўчалар, автотранспорт туннеллари учун қўлланилади.
Ёруғлик оқимининг очилиш бурчаги: 160° Қўллаш соҳаси: Паст шифтли хоналар, жамоатчилик биноларининг узун йўлаклари, туннеллар, йўловчиларнинг ер усти ва ер ости ўтиш жойларини умумий ёритишда қўлланилади.
Ёруғлик оқимининг очилиш бурчаги: 180° Қўллаш соҳаси: Ёрдамчи хоналар, озиқ-овқат омборлари, кўп қаватли уйларга кириш жойи (подъезд), зина майдонлари ва маиший хизмат хоналарини ёритиш учун қўлланилади.