Info

Рангни кўрсатиш индекси ёки
Ra коэффициенти нима?

Ёритгичдан тушаётган ёруғлик, ёритилаётган нарсаларнинг ёрқинлиги ва тўйинланлигини визуал равишда ўзгартириши мумкин. Ҳар бир ёритгич ёки лампа, CRI ёки Ra билан белгиланадиган маълум бир ранг кўрсатишига эга. Ёритиш манбасининг ушбу параметри ёритилаётган нарсаларнинг рангларини максимал равишда аниқ кўрсатиш хусусиятини, яъни бизнинг атрофимиздаги нарсалар ушбу ёритгичнинг ёруғлигида қанчалик табиий кўринишини белгилайди.

Ёруғлик манбасининг ранг кўрсатиш коэффициентини топиш учун эталон ранглардан фойдаланилади. Ҳисоблашда, тадқиқот этилаётган ёруғлик манбаси томонидан ёритилган эталон ранглар оғишининг сонли қиймати қайд этилади. Рангнинг табиийдан оғиши қанчалик кам бўлса, ёритгичнинг ранг кўрсатиш индекси шунчалик яхши бўлади. Ранг кўрсатиш индекси тўғридан-тўғри ёритгичнинг ранг ҳароратига боғлиқ бўлади.

Инсоннинг кўриши учун қулай бўлган ранг кўрсатиш диапазони 80 дан 100 Ra гача ташкил этади, бундай ёруғлик манбалари ранг кўрсатишни табиийга максимал равишда яқинлаштиришга имкон беради.

Colour Colour Colour Colour